Ушбу ривожланишлар замирида меҳнат қилаётган кўплаб инсонларнинг самарали фаолияти, фидокорона ҳизматлари эътирофга лойиқдир. Куни кеча «Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки Амалиёт бошқармаси бошлиғи Мадина Юсуповага ҳам Ўзбекистон Тиббий асбоб - ускуналари ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси томонидан таъсис этилган маҳсус нишонни топширдик
Айтиб ўтишим ўринлики, Мадина Юсупова юртимизга чет элдан тиббиёт асбоб - ускуналарни олиб келиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни жорий этиш, шахсий клиника фаолиятини йўлга қўйиш ва тиббий асбоб - ускуналар ҳарид қилиши борасида иш фаолиятини бошлаш арафасида турган кўплаб маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларга банкдан мақбул кредит маблағларини олишда амалий кўмак бериб келмоқда.
Юртдошларимизнинг саломатлигини сақлаш қатор касалликларни эрта аниқлаш, аниқ ташхислар қўйиш ва кўплаб мураккаб жарроҳлик оператциялари ўзимизда ўтказилишини йўлга қўйишда бу каби ҳайрли ишларнинг ўрни беқиёсдир.
Мадина Юсупова билан бошлаган ҳамкорлигимиз бардавом бўлишига ишонч билдираман.
Юртимиз тинч, юртдошларимиз доимо соғ ва саломат бўлсинлар!
Отабек Жиянбаев,
Ўзбекистонда Тиббий асбоб - ускуналар ишлаб
чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси